“Эрон президенти Эброҳим Раиси Москвага Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан учрашиш учун келди”, – дейилади элчининг Х ижтимоий тармоғидаги постида.
Россия Ислом Республикасининг Россиядаги элчиси Казем Жалолий воқеалар шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги шароитда Эрон раҳбарининг ташрифи ва Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик “янги дунё шаклланишига муҳим ҳисса қўшишини” таъкидлади.
Кремль матбуот хизматининг чоршанба кунги хабарига кўра, Путин ва Раиси ўртасидаги музокаралар чоғида савдо-иқтисодий интеграция, жумладан, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинади, шунингдек, асосий халқаро ва минтақавий мавзулар бўйича фикр алмашилади.