Эрон Ҳормуз бўғозини барча кемалар учун ёпди

ASTANA. Kazinform – Эрон Қуролли кучлари Олий қўмондонлиги Ҳормуз бўғозини барча кемалар, жумладан, нефть танкерлари ва савдо кемалари учун ёпишни буюрди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг “Хатам ал-Анбия” марказий штаби маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

Фото: Анадолы

АҚШнинг ўз ҳудудига бир неча бор зарба бериши ортидан Эрон Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишга қарор қилди.

"Бундан буён минтақада хавфсизликнинг йўқлиги сабабли Ҳормуз бўғози барча турдаги кемалар, жумладан, нефть танкерлари ва савдо кемалари учун ёпиқ деб эълон қилинади. Бўғоздан ўтишга бўлган ҳар қандай уриниш зарба бериш орқали тўхтатилади", - дея хабар берди Эрон давлат телевидениеси штабдан иқтибос келтирган ҳолда.

Ўз навбатида, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўзининг денгиз кучлари бўғоздан ўтишга уринган иккита кемага зарба берганини маълум қилди.