Эроннинг БМТдаги вакили АҚШнинг ҳаракатларини кескин қоралади ва Хавфсизлик кенгашини шошилинч йиғилишни талаб қилди.
Эроннинг доимий вакили Амир Саид Эравани БМТга йўллаган мактубида АҚШнинг олдиндан ўйлаб қилинган ва тажовузкор ҳаракатларини кескин қоралаган.
“Эрон Ислом Республикаси ҳеч қандай провокацияларсиз амалга оширилган бу қасддан ўйлаб топилган ва тажовузкор ҳаракатларни кескин қоралайди. Бу ҳужумлар Исроил режими томонидан 13 июнь куни Эроннинг тинч ядровий объектларига қарши олиб борилган кенг кўламли ҳарбий операциянинг давомидир”, – дейилади мактуб матнида.
Эрон вакили БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини талаб қилди ва бу ҳужумларни энг кескин тарзда қоралади.