EY маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида немис автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг даромади 2,9 фоизга камайиб, тахминан 284 миллиард еврони ташкил этган.
Шу билан бирга, дунёдаги энг йирик 19 та автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниянинг умумий даромади 3,6 фоизга ўсиб, тахминан 1,048 триллион еврога етди. Япония ишлаб чиқарувчиларининг даромади — 7,9%, бошқа Европа автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг даромади — 9,8%, Америка компанияларининг кўрсаткичи — 4,5% ва Хитой ишлаб чиқарувчиларининг даромади 0,9% га ошди.
Шундай қилиб, немис компаниялари йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи мамлакатлар орасида даромад ўсиши бўйича охирги ўринни эгаллади.
Германиянинг учта энг йирик автомобиль компаниясининг йилнинг биринчи ярмидаги умумий фойдаси 13 миллиард евродан ошди. Бу — 2017 йилдан бери иккинчи энг паст кўрсаткич. Автомобиль саноатининг ягона паст кўрсаткич даври 2020 йилда, COVID-19 пандемияси даврида бўлган.
EY эксперти Константин Галлнинг сўзларига кўра, саноат юқори ишчи кучи харажатлари, энергия ташувчилар ва бюрократик харажатлар босими остида. Натижада, Германияда автомобиль ишлаб чиқариш тобора самарасиз бўлиб бормоқда.
— Шунинг учун немис концернлари ишлаб чиқаришни самаралироқ минтақаларга ўтказиш орқали боши берк кўчадан чиқиш йўлини изламоқда, — деди эксперт.
Хитой бозори немис компаниялари учун жуда муҳим. Чунки Хитой бозорисиз қисқа муддатда бошқа минтақалардаги даромадларнинг пасайишини қоплаш жуда қийин бўлади. Ўтган йили Хитойнинг Volkswagen, Mercedes ва BMW автомобилларининг глобал савдосидаги улуши 28,9% дан 23,5% гача пасайди.
Эслатиб ўтамиз, Volkswagen Германиядаги тўрт заводини босқичма-босқич ёпадиган бўлди.