Маҳаллий нашрлар хабарларига кўра, ўнлаб одамлар ушланган.
«Қизил беретлар» энг тажовузкор бўлинма ҳисобланади, улар ўзлари провокация бошлаб, тинч митинг ўтказаётган фаолларимизни ҳибсга олишди», - деди намойиш иштирокчиси, мухолифатдаги «Арманистон» фракцияси депутати Гегам Манукян журналистларга.
Ҳозир намойишчилар Арманистон пойтахтининг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланишда давом этмоқда. Мухолифатнинг Ереваннинг бошқа туманларида ҳам юришлари давом этмоқда.