Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган туркий дунёнинг машҳур маънавий ва тарихий-маданий зиёратгоҳларидан бири бўлган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди.
20:39, 15 Май 2026
Эрдоған мақбарага Қуръон китобини совға қилди
ASTANA. Kazinform — Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мақбарага усмонли хаттот Аҳмад Шамсиддин Караҳисарий томонидан ёзилган Қуръон китобини совға қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.