Ер юзидаги ҳарорат кўрсаткичи сўнгги уч йиллик рекордни янгилади

ASTANA. Kazinform – Сайёрадаги ўртача кунлик ҳарорат саноатлашувгача бўлган даврдаги кўрсаткичдан рекорд даражада 2,23 градус Цельсийга юқорилади, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

Фото: ТАСС

Европанинг Copernicus иқлим ўзгаришини кузатиш хизмати дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йил 17 ва 18 ноябрь кунлари қайд этилган 2,05 градуслик аввалги рекорддан юқори бўлди.

Сўнгги уч йил ичида сайёрадаги ўртача кунлик ҳарорат саноатлашувгача бўлган даврдаги даражадан 2 градусдан ортиқ кўтарилган 11 та ҳолат қайд этилди. 2023 йил ноябрига қадар эса бундай ҳолатлар кузатилмаган.

Америкалик иқлимшунос Зик Хаусфатер яқин кунларда ҳароратдаги оғиш 2,3 градусгача етиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Олимлар ҳароратнинг кўтарилишини асосан кўмир, нефть ва табиий газни ёқиш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқхона газларининг атмосферага чиқарилиши билан боғламоқда. Бундан ташқари, Эль-Ниньо табиий ҳодисаси ҳам глобал исишни кучайтириб, дунёнинг турли минтақаларида қурғоқчилик ва сув тошқинлари хавфини оширади.

Иқлимшуносларнинг прогнозларига кўра, ҳароратнинг 2 градуслик чегарадан ошиши 2027 йил март ойига қадар давом этиши мумкин.

Шу билан бирга, мутахассислар кунлик ҳарорат рекордларининг янгиланиши Париж келишувида белгиланган узоқ муддатли иқлим мақсадлари бузилганини англатмаслигини таъкидламоқда.

XIX асрдан бери Ер юзидаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича тахминан 1,3 градусга кўтарилган.