ASTANA. Kazinform – 2024 йил январь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқида барча тоифадаги фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 2023 йил январь ойига нисбатан 0,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ЕИК матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистонда ўсиш, Россияда пасайиш кузатилди.
Сўйиш учун чорва моллари ва паррандалар етиштириш (тирик вазнда) 2023 йил январь ойига нисбатан 1 фоизга, сут 3,2 фоизга, тухум етиштириш 0,9 фоизга камайди.
Беларусь, Россия ва Қирғизистонда сўйиш учун чорва моллари ва паррандалар (тирик вазнда) етиштиришнинг ўсиши, Қозоғистонда эса камайиши қайд этилди.
Евроиттифоқнинг барча давлатларида сут ишлаб чиқариш кўпайди (Арманистондан ташқари).
Қирғизистон, Беларусь ва Қозоғистонда тухум етиштиришнинг ўсиши, Россияда камайиши кузатилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.