2022 йилнинг иккинчи ярмида Евроосиё иқтисодий иттифоқи иқтисодиёти тиклана бошлади ва 2023 йилда ЕОИИ давлатларида иқтисодий фаолликнинг ўсиш суръати ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида эълон қилинган ЕОИИ давлатларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва истиқболлари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий сиёсат соҳасидаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботда айтилади, деб хабар беради Kazinform.
Илгари мазкур ҳужжат ЕИҲ Ҳайъати йиғилишида кўриб чиқилган эди. ЕИҲ интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев таъкидлаганидек, ЕОИИда иқтисодий ўсиш тезлашди.
- Прогноз анча оптимистик. Инвестицион фаолликнинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш, аҳоли даромадлари ва иш ҳақини ошириш, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини ошириш, меҳнат бозоридаги қулай вазият иқтисодий ўсишни фаоллаштиришнинг зарур шарт-шароитлари ҳисобланади. Бу омиллар 2023 йил давомида ички талабни оширишга ёрдам беради, - деди Сергей Глазьев.
У ўсиш салоҳияти янада юқори эканлигини, уни амалга ошириш учун капиталнинг четга чиқиб кетишини тўхтатиш ва инвестиция кредитларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Аъзо давлатлар иқтисодиёт вазирликларининг прогнозларига кўра, 2023 йил охирида ЕОИИ умумий ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 3 фоизни ташкил этади.
Ҳисобот, шунингдек, ЕОИИ доирасида ҳам, учинчи давлатлар билан ҳам савдо ва молиявий муносабатлардаги ўзгаришлар ҳақида маълумот беради.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.