Энрике Иглесиас Астана ва Алмати шаҳарларида концерт беради

Фото: Фото: enriqueiglesias / Instagram

ASTANA. Kazinform — Дунёга машҳур испан қўшиқчиси Энрике Иглесиас шу кузда Қозоғистонда концерт беради, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Санъаткор ўзининг Instagram саҳифасида бўлажак чиқишлари ҳақида эълон қилди.

Иглесиас 3 сентябрь куни Астанадаги «Астана Арена»да ва 5 сентябрь куни Алматидаги Марказий стадионда чиқиш қилади.

Чипталарни олдиндан сотиш 7 мартдан бошланади.

Санъаткорнинг бўлажак концерти учун тизер аввалроқ Ticketon чипта хизматида эълон қилинган эди.