ҚР Миллий олимпия қўмитаси маълум қилишича, мусобақа жорий йил 13-15 март кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилиши режалаштирилганди. Аммо Халқаро енгил атлетика федерацияси уни 2021 йил март ойига қолдиришга қарор қилган.
Бундан ташқари, Ханчжоуда ўтказилиши режалаштирилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги IX Осиё чемпионати, Дунгуан округида 4-8 февраль кунлари ўтказилиши лозим бўлган теннис бўйича Федерация кубоги, шунингдек Ухан шаҳрида ўтказилиши режа қилинган бокс бўйича 2020 йилги Токио Олимпиадасига Осиё/Океания минтақаси саралаш турнири ҳам бекор қилинган.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай