Энг кам иш ҳақи 110 минг тенгегача оширилади

ASTANA. Kazinform — Бюджетдан иш ҳақи оладиган 370 мингдан ортиқ ходимнинг даромадини ошириш учун шароит яратилади. Бу ҳақда Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилиш чоғида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

“Шунингдек, энг кам иш ҳақи миқдорини босқичма-босқич оширишда давом этамиз. Ҳукуматга энг кам иш ҳақи миқдорини 85 минг тенгедан 110 минг тенгегача оширишни топшираман”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг таъкидлашича, ушбу вазифа келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб амалга оширилиши керак.

“Бу 1,8 миллион кишининг, жумладан, бюджетдан иш ҳақи оладиган 370 мингдан ортиқ ходимнинг даромадини оширишга хизмат қилади”, — деди Давлат раҳбари.

Аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қурултой йиғилишида «Янги тарихий даврдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари» номли Мурожаатномасини эълон қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.