«Денгиз тубида тегишли ишлар олиб борилгунга қадар тозалаш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Афсуски, денгиз тубида Иккинчи жаҳон урушидан қолган миналар кўп»
, - деди Болат Ақшолақов Парламент палаталарининг қўшма мажлиси олдидан журналистлар саволларига жавоб бераркан.
Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада консорциум ушбу йўналишда иш бошлаган.
Шунингдек, у бу ҳолат Каспий қувур консорциуми ишига таъсир қилмаслигини айтди.
«Бундан ташқари, Қашағанда 15 июлгача таъмирлаш ишлари олиб борилади. Битта нефт насос агрегати ишлаб турибди. Қолган иккитаси денгиз тубини тозалаш учун тўхтатилган»
, - деди вазир.
Унга кўра, ҳудуддаги денгиз тубини тозалаш бўйича режалаштирилган ишлар 15 июндан 25 июнга қадар якунланиши керак.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов