Фармонга биноан, аҳоли қуйидаги ҳолатларда ниқоб кийишлари шарт:
- ёпиқ муассасаларда (дорихоналарда, дўконларда, идораларда, тиббиёт ташкилотларида, хизмат кўрсатиш ташкилотларида ва бошқа жойларда), шунингдек транспортда ва кўчада;
- Соғлом фуқаролар COVID-19 касаллигига шубҳа қилинган кишига ёрдам берганида;
- коронавирус инфекциясига ўхшаш аломатлар бўлса (иситма, йўтал ёки аксириш);
Қарорнинг ушбу қисми мажбурийдир. Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.