Энди астаналиклар Тошкентга икки соатда учиб боришлари мумкин

Фото: Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

ASTANA. Kazinform — Астана халқаро аэропорти Centrum Airм авиакомпанияси Тошкент - Астана - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўйишини маълум қилди.

Ушбу йўналишнинг очилиши ёзги авиақатновлар жадвали доирасида 2026 йил 29 мартга режалаштирилган.

“Парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, жума ва якшанба кунлари — замонавий ва қулай Airbus A320 самолётларида амалга оширилади. Парвоз вақти тахминан 2 соат. Багажсиз икки томонга авиачипталарнинг минимал нархи тахминан 85 минг тенгедан бошланади”, — дейилади хабарда.

Янги йўналишнинг очилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновининг кенгайишига хизмат қилади, бизнес, сайёҳлик ва оилавий саёҳатлар учун қўшимча имкониятлар яратади.

Аввалроқ Тошкент — Атирау йўналиши бўйича янги рейс йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.