Эрталаб ва кундузи Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Эрталаб ва кундузи вилоят жанубида, тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Астана шаҳрида шамол шимоли-шарқдан эсади, баъзан тезлиги 15-20 м/с ни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати кескин пасаяди: кечаси -3-5 даражага тушади, кундузи эса 1-3 даража илиқ бўлади.
Ақмола вилоятида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди: кечаси 3—8 даражагача, вилоят шимолида —11 даражагача совийди. Кундузи -2 совуқ, 3 илиқ бўлади.
Павлодар вилоятининг шимоли ва шарқида 15-20 м/с тезликда шимолдан шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кескин пасаяди: кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ.
Кундузи Атирау вилоятининг шимоли, шарқи ва жанубида чанг бўрони кутилмоқда. Шамол шарқ ва жануби-шарқдан эсади, кундузи вилоятнинг шимоли, шарқи ва жанубида 15-20 м/с тезликда эсади.
Қарағанди вилоятининг шарқида кечаси туман тушиши мумкин. Шамол вилоятнинг шимоли ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.
Кундузи Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида ёғингарчилик (асосан ёмғир) бўлади. Ғарбдан, шимоли-ғарбдан эсаётган шамол кундузи 25 м/с гача кучайиши мумкин.
Кундузи Абай вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида ёмғир ёғади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимолдан эсади, кундузи 25 м/с гача кучайиши мумкин.
Туркистон вилоятининг ғарби, жануби, тоғли ва тоғолди ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин, жануби-шарқдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади.
Чимкентда баъзан момақалдироқ бўлади, жануби-шарқдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучаяди.
Кундузи Манғистау вилоятининг шарқи ва марказида чанг бўрони кузатилади. Жануби-шарқдан эсаётган шамол шимоли-ғарбга ўтади, кечаси вилоятнинг жануби-ғарбий қисмида, кундузи эса 15-20 м/с тезликда эсади.
Қостанай вилоятининг аксарият ҳудудларида шимоли-шарқ ва шарқдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Вилоят жанубида кундузи 23 м/с гача кучаяди.
Кечаси Ақтўбе вилоятининг шимоли ва шарқида, кундузи шамол эсади. Тезлиги 15-20 м/с ни ташкил қилади.
Кечаси ва эрталаб Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбида туман тушади. Шимол ва шимоли-шарқдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с.
Улитау вилоятининг шимоли ва марказида шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.