«99 ёшли Эдинбург герцоги соғлиғи туфайли Лондон касалхонасига ётқизилди. У ерда «бир неча кун кузатув остида бўлиш ва дам олиш учун» қолади. Ушбу эҳтиёт чораси даволовчи шифокорнинг тавсияси билан амалга оширилди», - дейилади сарой баёнотида.
Бир қатор манбаларда шаҳзоданинг касалхонага ётқизишнинг коронавирус билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтади. Яқинда тўйнинг 73 йиллигини нишонлаган эр-хотин вакцинанинг биринчи дозасини январь ойида олди. Препаратнинг номи ошкор қилинмайди.09:42, 18 Феврал 2021
Елизавета II нинг эри шаҳзода Филипп касалхонага ётқизилди
EDINBURG. Kazinform – Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Букингем саройи маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Еuronewsга асосланиб.