Елисей саройи боғида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон норасмий суҳбат ўтказди

Фото: Фото: Акорда

PARIS. Кazinform – Давлат раҳбарлари сайрга Жюль ва Жанна лақабли тази итлар билан чиқдилар. Бу ҳақда Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб хабар беради..

Ушбу зотдор тазиларни Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йили Франция президентининг Қозоғистонга ташрифи чоғида совға қилган эди.

Фото: t.me/bort_01
Фото: t.me/bort_01
Фото: t.me/bort_01

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Франция Республикасига давлат ташрифи билан боргани ҳақида ёзган эдик.

Бундан ташқари, Kazinform мухбири Қозоғистон ва Франция ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланишини ҳар томонлама ёритди.

Елисей саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.