Елена Рибакина WТА янги мавсуми арафасида баёнот берди

Фото: Фото: sports.kz

Дунёнинг тўртинчи ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Аделаида (Австралия) шаҳрида бўлиб ўтадиган Adelaide International 2024 турнири ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб хабар беради.

Ушбу турнир 8 январдан 13 январгача бўлиб ўтади ва Австралия Очиқ чемпионатининг биринчи йирик мусобақаси олдидан WТА 500 тоифасидаги сўнгги мусобақа бўлади.

- Аделаидага қайтишни интиқлик билан кутяпман. Унда ўйинчилар учун барча шароитлар яратилган. Аделаида теннисчиларни турнирда яхши ўйин кўрсатишга ундашни билади, - деди Елена Рибакина.