Елена Рибакина Страсбург мусобақасининг ярим финалига чиқди

Фото: Фото: ҚТФ

ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 12-ракеткаси Елена Рибакина Страсбург (Франция) WТА турнирининг ярим финалига йўл олди.

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг 33-ракеткаси, Польша вакили Магда Линетт билан куч синашди.

Рибакина аввалги иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонган эди. Бу сафар Елена биринчи сетни брей билан якунлади - 7:5. Иккинчи сетда битта брейк етарли бўлди - 6:3.

Бир соату 40 дақиқа давом этган ўйинда Рибакина 9 та брейк-пойнтдан 2 тасини ва 6 та эйсни фойдаланди. Лйнетт 6 та эйс билан чекланди.

Энди Елена Рибакина финалга чиқиш учун ё дунёнинг 9-ракеткаси, америкалик Эмма Наварро ёки 23-ўринни эгаллаб турган бразилиялик теннисчи Беатрис Хаддад-Майя билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рибакина Страсбург турнирида чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.