Елена Рибакина нуфузли турнирга кирди

Фото: Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 8-ракеткаси Елена Рибакина Мадридда (Испания) бўлиб ўтадиган WТА 1000 турнирида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Турнир 2025 йил 21 апрелидан 4 майига қадар бўлиб ўтади.

Ўтган йили Мадридда бўлиб ўтган турнирда Рибакина ярим финалгача етиб бориб, беларуслик теннисчи Арина Сабаленкадан уч сетда 6:1, 6:7, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Мусобақанинг амалдаги чемпиони польшалик Ига Швентек ҳисобланади.

Қозоғистонлик теннисчи учун шу кунгача сўнгги турнир Miami Open бўлиб, у иккинчи давра босқичидаги биринчи учрашувда мағлуб бўлган эди.