Чорак финалда чехиялик Каролина Муховани 7:6 (7:4), 2:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этган қозоғистонлик теннисчи илк бор ушбу йирик мусобақанинг ярим финалига йўл олди.
Ига Швентек билан ўйин 18 март куни Астана вақти билан соат 7:00да бошланади. Шахсий баҳсларда Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Икки ой олдин Австралия очиқ чемпионатида Елена тўртинчи босқичда Игани 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этганди.
Соврин жамғармаси 8,8 миллион АҚШ долларига баҳоланган Индиан-Уеллс турнири 19 март куни якунланади. Ўтган йили Ига Швентек ушбу мусобақада чемпион бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирининг ярим финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: ktf.kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ