«Касалликнинг асосий белгилари: нафас йўллари яллиғланиши, ҳарорат кўтарилиши, йўтал, бадан оғирлашиши, диарея. Ушбу инфекцияни кўпинча узоқ вақт давомида нафас йўллари сурункали кассалликлари билан оғриганлар, иммунитети паст катталар юқтириши мумкин», – дейди Айзат Молдақасимова.
У, шунингдек касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларига тўхталди.
«Профилактика чоралари оддий: қўл гигиенаси, хонани тез-тез шамоллатиб туриш. Агар ўзингизда катарал ўзгаришларни сезсангиз уйдан чиқмасдан шифокор чақиртириш лозим», – деди у.
Айзат Молдақасимова, шунингдек, одамлар гавжум жойларга бормасликни маслаҳат берди.
Муаллиф: Алма Муқанова