«Менимча, буларнинг барчаси тўғри баҳоламасликдан бўлди. «Канело» ва унинг жамоаси Биволни танлашда хато қилишди. Бокс - бу услуб. Шу билан бирга, Бивол ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионларнинг энг қийин рақиби эди. У Бетербиев, Смит ёки бошқа ярим оғир вазнлиларга қараганда кўпроқ ва яхшироқ зарба беради «, - деди Фейтельсон.
Мағлубиятдан сўнг дарҳол «Канело» Биволдан реванш жангини талаб қилди. Россиялик боксчи ўз розилигини берди. Шу тариқа, сентябрга белгиланган «Головкин-Канело» трилогияси қолдирилади.