Эксперт депутатларнинг сиёсий маданиятини 4 та мезон асосида баҳолашни таклиф қилди

ASTANА. Кazinform — Давлат тарихи институти директори Нурбек Пусирманов Қозоғистон ижтимоий ривожланиш институти томонидан ташкил этилган экспертлар клуби йиғилишида сиёсий маданиятни шакллантириш бўйича гапирди.

Фото: Ағибай Аяпбергенов/ Kazinform

— Қурултой сайлови сиёсий элитага маълум даражада янгиланиш имконини берди. Энди янги сиёсий маданият шаклланиши керак, — деди у.

Экспертнинг фикрича, сиёсий маданият нуқтаи назаридан депутатларга тўртта талаб қўйилиши керак:

• Биринчиси — профессионаллик. Аниқроғи, депутатлар ўз соҳаларида чуқур билим ва тажрибага эга бўлиши керак. Ёки, ҳеч бўлмаганда, улар соҳа мутахассислари билан яқиндан ҳамкорлик қилишлари керак;

• Иккинчи мезон — ҳисобот бериш. Унга кўра, депутатлар жамоатчиликни нафақат сайловолди ваъдаларини қандай ва қай даражада бажараётгани, балки бошқа ишларининг бориши ҳақида ҳам доимий равишда хабардор қилишлари керак. Бундай ҳисоботлар ҳар чоракда ёки йилига бир марта тақдим этилиши мумкин;

• Учинчиси — таҳлил қилиш, мулоқот кўникмаларини эгаллаш ва бошқалар. Бу фазилатлар дунёда ва мамлакатда содир бўлаётган турли воқеалар ва жараёнларни ўзаро қиёслаш ва таҳлил қилишга, улар асосида тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради;

• Тўртинчиси — сиёсий этика. Бу ахлоқий нуқтаи назардан муҳимдир. Сиёсий этика тушунчаси кўплаб масалаларни қамраб олади, саломлашиш пайтида одоб-ахлоқ қоидаларидан тортиб, нейтрал позицияда ишлашгача, депутатнинг фаолияти давомида муайян гуруҳларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан қочишгача.

Эслатиб ўтамиз, МСК Қурултой депутатлари сайлови натижаларини эълон қилди.