Экофаол Грета Тунберг яна жаримага тортилди

Фото: Фото: instagram.com/gretathunberg

Швециялик фаол полицияга бўйсунмагани ва жамоат тартибини бузгани учун жарима тўлашга мажбур бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Швециянинг Мальмё шаҳри суди машҳур экофаол Грета Тунбергга 5500 швед крони миқдорида жарима солди. Шу тариқа, Тунберг шу йилнинг июль ойида бўлиб ўтган намойишда жамоат тартибини бузгани ва полицияга бўйсунмагани учун жазоланди.

Ўшанда норозилик гуруҳи қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишга қарши норозилик сифатида Мальмё портига киришни тўсиб қўйган.

Июнь ойида у худди шундай норозилик учун биринчи марта жаримага тортилган эди. Йигирма ёшли фаол ўз айбига иқрор эмас.