“Сайловга бир ойдан камроқ вақт қолди. Шу билан бирга, кузатувчиларимиз учун расмий кафолатларнинг йўқлиги мониторинг миссиясини янада мураккаблаштирди”, – деди ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон парламенти қуйи палатасига депутатлар сайлови 2 мартга, юқори палатадаги сиёсий беллашув эса 28 мартга белгиланган.
“Сайловни кузатиш миссияси 22 январ куни очилган бўлса-да, Душанбедаги экспертлар гуруҳи ҳали иш бошламаган. Кузатувчиларни рўйхатга олиш жараёнининг узоқ давом этиши мониторинг жараёнини ташкил этишга сезиларли таъсир кўрсатди”, – дейилади баёнотда.