Эбола: хорижга чиққанда нималарни инобатга олиш керак

ASTANA. Kazinform — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго Демократик Республикаси ва Угандада қайд этилган Эбола безгаги авж олиши сабабли халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Фото: freepik.com

Касалликнинг тарқалишига Эбола вирусининг кам учрайдиган тури — Bundibugyo штамми сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунда ушбу штаммга қарши махсус вакцина ҳам, аниқ даволаш усули ҳам мавжуд эмас.

Эбола вируси инфицирланган инсон ёки ҳайвонлар билан яқин алоқа қилиш орқали, уларнинг биологик суюқликлари орқали юқади.

Шу сабабли шахсий гигиенага риоя қилиш, саёҳат давомида эҳтиёт чораларини кўриш ва ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилиш жуда муҳим. Саёҳатдан олдин борилаётган мамлакатнинг эпидемиологик вазияти билан олдиндан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Хориждан қайтгандан кейин саломатлик ҳолатини кузатиб бориш керак. Агар қандайдир аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва саёҳат қилганини албатта маълум қилиш лозим. Ўзбошимчалик билан даволаниш мумкин эмас.

Хорижга чиқишдан олдин амал қилиниши лозим бўлган асосий профилактика чоралари карточкаларда келтирилган.