Жаҳон мусобақасида Қозоғистон номидан олти вазнда етти нафар полвон иштирок этади. Улардан Абиба Абужақинова ва Ғалия Тинбаева (48 кг), Бақит Қусақбаева (57 кг), Эсмигул Куюлова (63 кг), Екатерина Токарева (70 кг), Аруна Жангелдина (78 кг), Камила Берлиқаш (78 кг дан юқори) баҳсларга киришади.
Жаҳон чемпионатида 90 дан ортиқ давлатдан 460 нафардан ортиқ курашчи иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача пойтахтда Qazaqstan Barysy Grand Slam турнири якунланган эди.
Пойтахтда ўтказилган турнирда қозоғистонлик полвонлар тўртта медални қўлга киритди. Мусобақа давомида Ғалия Тинбаева олтин, Елдос Сметов (60 кг), Бақитжан Абдурахманов (73 кг) ва Абилайхан Жубаназар (81 кг) бронза медалларини қўлга киритди.