Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган қозоғистонликлар номи маълум бўлди

Фото: Фото: МОҚ

ASTANА. Кazinform - 5-7 октябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик полвонлар номи маълум бўлди.

Жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини 18 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.

Халқаро дзюдо федерацияси маълумотларига кўра, терма жамоага қуйидаги дзюдочилар киритилган. Нуфузли мусобақада мамлакат шарафини Талғат Ўринбасар ва Телжан Султанбай (60 кг), Ақилжан Жубатқанов ва Қайирхан Абдураҳман (66 кг), Умар Нурбергенов (73 кг), Даниил Крилов ва Арман Билалханов (90 кг), Асқар Бержанов (100 кг) ва Жантилек Нуртилекули (100 кгдан юқори), ҳимоя қилади.

Аёллардан эса Тасним Абдуали ва Сабина Йўлдошбекова (48 кг), Нурайлим Сарсенбек ва Аяулим Қайрат, Дана Абдирова (57 кг), Дилназ Досберген (63 кг), Кўркем Ўримбек (70 кг), Анастасия Нагачевская ва Салтанат Ахметова (87 кг) каби курашчилар иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлади.