ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Уалихан Тореханов Тожикистоннинг Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Султон Раҳимзода билан учрашди.
Учрашувда томонлар Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак 18-йиғилишига тайёргарлик кўриш, шунингдек, Ҳукуматлараро комиссиянинг аввалги йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича турли соҳаларда қўшма сармоявий лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, сармоя киритиш соҳасидаги тадбирларда иштирок этиш масалалари муҳокама этилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.