Душанбеда ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг олти нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform tass.ruга таяниб.
Воқеа 28 февралга ўтар кечаси Душанбе шимолидаги Фирдавсий туманида содир бўлган.
Asia-Plus порталининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган тўрт нафар бола, шунингдек, уларнинг отаси ва онаси ҳам бор. Уй кўмир печкаси билан иситилган, марҳумларнинг жасадларини қўшнилари топиб, воқеа ҳақида тез ёрдам хизматига хабар берган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.