Бўлажак бино пойдеворига рамзий капсула қўйиш маросимида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди.
Янги терминал йилига 8,5 миллион нафаргача йўловчини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун бир ярим йил вақт ажратилган.
Тожикистон томонининг маълум қилишича, қурилиш ишларига юзлаб малакали мутахассислар жалб этилади. Объект замонавий халқаро стандартларга мувофиқ бўлиши режалаштирилган.
Эмомали Раҳмон аэропорт раҳбарияти ва масъул шахсларга қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, янги терминални белгиланган муддатда қуриб битказиш ҳамда фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон пойтахтида Марказий Осиёдаги энг баланд бинога айланиши кутилаётган, баландлиги 340 метр бўлган 77 қаватли осмонўпар бино қурилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди.