31 июлдан 2 августгача Астанадаги Миллий теннис маркази аренасида дунёнинг энг кучли 16 жамоаси ўзаро куч синашадилар. Иштирокчилар стратегия, жамоавий мувофиқлаштириш ва тезкор қарорлар қабул қилиш қобилияти жуда муҳим бўлган энг рақобатбардош киберспорт турларидан бирида ғолиблик учун курашадилар.
Турнирда дунёга машҳур Virtus.pro, Falcons, Twisted Minds ва бошқа етакчи киберспорт клублари иштирок этади. Жамоалар мухлисларга рақобатбардош ва юқори даражадаги маҳоратли ўйинларни намойиш этадилар.
"Келажак ўйинлари" замонавий технологиялар ва анъанавий спорт турларини бирлаштирган халқаро киберспорт ҳамжамияти учун янги платформа яратади.
Турнир 31 июлдан 2 августгача Астанадаги Миллий теннис марказида бўлиб ўтади.
Мухлислар дунёнинг энг яхши жамоалари ўртасидаги шиддатли мусобақани жонли эфирда томоша қилишлари мумкин. Тадбирга кириш чипта орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Киберспорт спорт, бизнес ва маданият қоидаларини ўзгартираётгани ҳақида ёзган эдик.