ASTANA. Kazinform - Дунёдаги энг йирик круиз кемаси Icon of the Seas Флорида штатидаги Майами портидан Кариб денгизи оролларига биринчи 7 кунлик саёҳатида сузиб кетди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.
Кема 365 метр узунлиги билан рекорд ўрнатди. Таққослаш учун, афсонавий “Титаник” ушбу кемадан (269 м) 100 метр қисқароқ, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг энг йирик авиаташувчиси Gerald R.Fordнинг узунлиги эса 333 метрни ташкил қилади.
Кема 7600 та йўловчини сиғдира олади. Унда 40 дан ортиқ ресторан, кафе ва барларга эга 20 та палуба мавжуд. Шунингдек, тропик ўсимликлардан иборат кичик парк, театр, караоке, теннис ва волейбол майдонлари, болалар учун аттракционлар ва аквапарк мавжуд.
Кема Багама оролларида рўйхатга олинган ва Финляндияда 2 миллиард долларга қурилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.