Дунё бўйлаб тахминан 1,7 миллион киши 'беихтёр тамаки чекиш' қурбони бўлди

ASTANА. Кazinform – 2023 йилда дунё бўйлаб 2,7 миллиарддан ортиқ одам 'беихтиёр тамаки чекиш'га (инглизча passive smoking) мажбур бўлди ва ундан тахминан 1,7 миллион киши вафот этди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Аnadolu агентлигига таяниб хабар беради.

Фото: Lung Cancer Center

«The Lancet» журналида чоп этилган тадқиқотда дунёнинг 204 мамлакати ва минтақасида "беихтёр чекиш"нинг тарқалиши ва унинг инсон саломатлигига таъсири таҳлил қилинди.

Ушбу нохуш ҳодисадан азият чекканларнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғи заиф болалардир. 2023 йилда уларнинг сони тахминан 767 миллион кишига етди.

Болалар орасида ўлимнинг асосий сабаби пастки нафас йўллари инфекциялари бўлган, катталарда эса ишемик юрак касаллиги устунлик қилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, "беихтиёр тамаки чекиш", яъни бошқа бировнинг сигарет тутунинидан нафас олишга мажбур бўлишнинг оқибатлари ҳали ҳам инсон саломатлиги учун хавфлидир. Шу муносабат билан, айниқса аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш учун чекишга қарши чораларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия тамаки истеъмоли бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади.