Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери дунё бўйлаб 477 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. 6,1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.
20 млндан ортиқ одам коронавирус билан касалланган давлатлар қаторига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция ва Буюк Британия киради.
Дунёдаги муҳим воқеалар статистик маълумотларини тузувчи Worldometer портали маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб ҳар 1 миллион кишига ўлим даражаси 786,2 ни ташкил қилган.
АҚШда ҳар 1 миллион кишидан 2994 киши, Ҳиндистонда 368 киши, Бразилияда 3059 киши, Францияда 2157 киши ва Буюк Британияда 2396 киши вафот этган.