«ЖССТ бу ёзда COVID-19 эпидемияси Европа мамлакатларида кучайишини прогноз қилмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, Европа минтақасининг 53 давлатида ҳар куни 500 мингга яқин коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари қайд этилади. Кундалик ўлим даражаси 2020 йилнинг ёзи даражасида – кунига 500 га яқин одам нобуд бўлмоқда», — дейилади коранавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси баёнотида.
Шунингдек, CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун ЖССТ ўз вақтида эмлашни, жамоат жойларида ниқоб тақишни ва касаллик белгилари бўлган одамларни изоляция қилишни талаб қилади.