Дунёда коронавирус юқтирганлар сони қарийб 15 миллионга етди

Фото: None
BALTIMOR. Kazinform – Дунёда 14,9 миллиондан кўпроқ одам коронавирус инфекциясини юқтирган, дея хабар беради Kazinform Джон Хопкинс университетининг интерфаол харитасига ҳавола қилиб.

Дунё бўйича COVID-19 инфекцияси билан касалланиш сони бўйича АҚШ пешқадам бўлиб, мамлакатда 3 902 058 та ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Бразилия турибди - бу ерда 2 159 654 киши янги вирусни юқтирган. Коронавирус инфекциясининг 1 193 078 ҳолати қайд этилган Ҳиндистон учинчи ўринда. Тўртинчи ўриндаги Россияда эса 782 040 та COVID-19 ҳолати аниқланган.

Коронавирус инфекцияси энг кўп тарқалган ўнта мамлакат қаторига Жанубий Африка Республикаси (381 798 ҳолат), Перу (362 087 та ҳолат), Мексика (356 255 та ҳолат), Чили (334 683 та ҳолат), Буюк Британия (297 389) ва Эрон (278 827) киради.

Дунё бўйича коронавирус туфайли 616 443 одам вафот этган, шундан 142 066 та ўлим ҳолати АҚШда рўйхатга олинган. Бразилияда 81 487 киши коронавирусдан вафот этган. Буюк Британия ва Мексикада мос равишда 45 507 ва 40 400 киши вирус қурбони бўлган.

Шунингдек, Италия, Франция, Ҳиндистон, Испания ва бошқа мамлакатларда ўн минглаб ўлим қайд этилган.
Сўнгги хабарлар