25 май, соат 10:00 ҳолатига кўра, касалликка чалинганларнинг умумий сони 5 498 577 нафарни ташкил қилмоқда, шундан 2 302 004 нафари соғайган, вафот этганлар сони - 346 688.
Америка Қўшма Штатлари вирус тарқалишининг энг юқори кўрсаткичига эга. Мамлакатда 1 686 436 киши ушбу касалликка чалинган, ўтган суткада 19 608 та янги ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Бразилия (беморларнинг умумий сони – 363 618, кеча аниқланган янги ҳолатлар – 16 220), учинчи ўринда Россия (344 481 / 8599) турибди.
Коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлган давлатлар:
Испания: 282852 / 482
Буюк Британия: 259559 / 2405
Италия: 229858 / 531
Франця: 182584 / 115
Германия: 180328 / 342
Туркия: 156827 / 1141
Ҳиндистон: 138536 / 7113
Беларусь коронавирус ҳолатлари бўйича МДҲда энг юқори кўрсаткичга эга. Мамламатда беморларнинг умумий сони 36 198 кишини ташкил этади, куни кеча 954 бемор аниқланди.
Қолган МДҲ мамлакатлари:
Украина: 20986 / 406
Қозоғистон: 8531 / 209
Молдова: 7093 / 99
Арманистон: 6661 / 359
Озарбайжон: 4122 / 140
Ўзбекистон: 3164 / 49
Тожикистон: 2929 / 191
Қирғизистон: 1403 / 38
Грузия: 730 / 2