Шанба куни коронавируснинг янги штаммидан ҳалок бўлганлар сони 600 435 нафарга етди. Бу Джон Хопкинс университети федерал ва маҳаллий ҳукуматларнинг маълумотларига асосланган ҳисобот.
Тадқиқотга кўра, вирусдан энг кўп ўлим ҳоллари АҚШда (139,9 минг кишидан кўпроқ), ундан кейин Бразилия (78,7 мингдан ортиқ) ва Буюк Британияда қайд этилган (45,3 минг кишидан кўпроқ).
Бугунги кунга қадар 14,2 миллиондан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Юқтиришнинг энг юқори даражаси АҚШда (3,697,743). Кейинги ўринларда Бразилия (2 074 860), Ҳиндистон (1 038 716) ва Россия (765 437) турибди.