25 март ҳолатига кўра, ЖССТ 476 374 234 киши касаллангани ва 6 108 976 киши вафот этгани ҳақида маълумот олган. Касалликка чалинганлар сони кунига 1 миллион 608 минг 935 нафарга, вафот этганлар сони эса 5 минг 143 нафарга ошган.
Тасдиқланган ҳолатларнинг энг кўпи АҚШда – 79 139 385. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (43 016 372), Бразилия (29 729 991), Франция (23 903 547) ва Буюк Британия (20 613 821). Энг кўп ўлим ҳолатлари ҳам АҚШда – 967 905, Бразилия (657 998) ва Ҳиндистон (516 755). Ундан кейин Россия (366 618) ва Мексика (322 277) жой олган.