Бу ҳақда эпидемия статистикасини юритувчи Worldometers ахборот манбаси маълум қилди.
Айни пайтда дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллион 280 минг 265 кишини ташкил қилади. Бугунги кунга қадар эпидемиядан 2 миллион 149 минг 387 бемор вафот этган.
72 миллион 289 минг 211 бемор COVID-19дан соғайиб чиқди.
Манбага кўра, ҳозирда 25 839 818 киши коронавирусдан даволанмоқда. Шулардан 110 минг беморнинг аҳволи оғир.