Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда Covid-19 вирусини юқтирганлар сони 36 миллион 77 минг нафарга етган ва 1 миллион 54 минг одам вафот этган. Пандемия пайтида 25 миллиондан ортиқ бемор соғайиб чиққан.
Касаллик тарқалишида Қўшма Штатлар этакчилик қилмоқда. 7,5 миллион кишига коронавирус ташхиси қўйилган.
Украина, Чехия, Польша ва Болгарияда Covid-19 юқтириш бўйича кунлик рекорд янгиланди. Жорий йилнинг баҳорида ва ёзининг бошларида ушбу тўрт мамлакат карантин бўйича қатъий чораларни эълон қилишди ва улардаги вазият нисбатан мўътадил эди. Бироқ, ҳозирда инфекция янги тезликда тарқалмоқда.