Ташкилот маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 829 минг киши сувнинг ифлосланиши ва антисанитария туфайли юзага келадиган диареядан вафот этади.
Ташкилот, шунингдек, дунё бўйлаб тахмин 2 миллиард одам тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга эмаслигини маълум қилди. Шу боис сув манбаларини муҳофаза қилиш, оқава сувлар, чиқинди ва кимёвий моддаларнинг кўллар, дарёлар ва ер ости сувларига кириб келишининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.