Душанба куни тинимсиз ёғингарчилик туфайли Дубай ва Абу-Дабининг айрим ҳудудларида сув тошқини ва тирбандлик юзага келди, деб хабар берди Gulf News нашри.
Мамлакатда об-ҳаво хавфининг тўқ сариқ даражаси эълон қилинди.
БАА Миллий метеорология маркази мамлакатнинг бир неча шаҳарлари учун огоҳлантириш эълон қилди, бунга сешанба куни тушгача амал қилинади.
Дубай полицияси ёмон об-ҳаво ҳақида огоҳлантирувчи СМС-хабарлар юборди ва аҳолини Форс кўрфази соҳилидан узоқроқ туришга ва автомобиль ҳайдашда ҳушёр бўлишга чақирди.
Расмийлар таълим муассасаларида масофавий таълимга вақтинча рухсат берди.