“Америка Қўшма Штатлари номидан Сизни ва бутун Қозоғистон халқини тинчлик ва умуминсоний янгиланиш байрами – Наврўз байрами билан табриклайман. Мамлакатларимиз ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг узоқ тарихига эга ва ишончим комилки, биз келажакда хавфсизлик, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда янги муваффақиятларга эришамиз. Буюк давлатларимиз янги марралар сари интилаётган бир пайтда, Америка халқи Қозоғистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига қатъий содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, – деб ёзади Дональд Трамп ўз табрик мактубида.
Аввалроқ АҚШ президенти барчани Наврўз байрами билан табриклагани хабар қилинганди.