Дональд Трамп Хитойга ташриф буюради

ASTANA. Kazinform — АҚШ президенти Дональд Трамп 13-15 май кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Armenpress

«Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан АҚШ Президенти Дональд Трамп 13-15 май кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради», — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўз баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Си Цзиньпиндан Эронга қурол сотмасликни сўраган эди.

Аввалроқ АҚШ президенти Шарқдаги вазият туфайли Хитойга ташрифини кейинга қолдирган эди. У Пекинга ташрифини ва апрель ойининг бошига режалаштирилган Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашувини бир ойга кечиктиришни сўраганини айтди.