Дмитрий Попко кетма-кет иккинчи марта АҚШда ўтказилган ITF мусобақасида ғолиб бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 338-ракеткаси Дмитрий Попко АҚШда ўтказилган Палм-Коуст ITF турнирида чемпион бўлди.
Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 649-ўринни эгаллаб турган эквадорлик Андрес Андраде билан чемпионлик учун кураш олиб борди.
Биринчи партияда А.Андраде 4:2 ҳисобида олдинга ўтди. Бироқ Д.Попко нафақат мувозанатни тенглаштирди, балки ғалаба қозонди - 7:5.
Иккинчи сетда Андраде имконият қолдирмади - 6:1.
Учинчи, ҳал қилувчи сетда 5:5 ҳисоби қайд этилганида қозоғистонлик спортчи навбатдаги брейкга эришди. Кейин тўпни ўйинга берганида ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади - 7:5.
Қизиқарли кечган финал баҳси 2 ярим соатдан ортиқ давом этди.
Шу тариқа, Дмитрий Попко кетма-кет иккинчи марта АҚШнинг Флорида штатида ўтказилган ITF мусобақаси ғолибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бублик жаҳон рейтингида рекорд кўррсаткичга эришгани ҳақида хабар берган эдик.