Динлар етакчилар инсониятнинг рақамли келажагини муҳокама қилишда иштирок этишлари керак - Президент

Фото: Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform – Ахлоқий меъёрлар ҳали технологик тараққиётнинг юқори суръатларига мослаша олмаяпти. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII Съездининг ялпи йиғилишида айтиб ўтди.

– Дунё шиддат билан янги технологик даврга қадам қўймоқда. Сунъий интеллект, катта маълумотлар, биоинженерия ва бошқа инқилобий инновациялар инсон ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ўзгартирмоқда. Бироқ, ахлоқий меъёрлар ҳали технологик тараққиётнинг юқори суръатларига мослаша олмаяпти, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари танлаш эркинлиги ва шахсий дахлсизликни ҳимоя қилиш, рақамли тенглик ва хавфсизликни таъминлаш, сунъий интеллектдан фойдаланиш каби янги вазифалар пайдо бўлаётганига эътибор қаратди.

— Ишончим комилки, динлар етакчилари инсоний қадриятлар ва интилишлар посбонлари сифатида инсониятнинг рақамли келажаги муҳокамасида иштирок этишлари керак. Ҳар қандай технология одамлар манфаати учун ишлаши лозим. Бу эса руҳий етакчилар, олимлар ва технократ-муҳандисларнинг доимий мулоқотини тақозо этади, – деди Президент.

Астанада Жаҳон динлари етакчиларининг съезди бошланди.

Тадбир давомида Қасим-Жомарт Тоқаев динлар етакчиларини тинчлик элчилари деб атади.